– „Ўзингиздан (яъни мусулмонлардан) бўлган икки адолат эгаси ёки ўзгалардан бўлган икки киши“, [5:106]
деди. Биринчи оят гувоҳлар мусулмонлардан бўлишини, иккинчиси эса мусулмонлардан ёки мусулмон эмаслардан бўлиши мумкинлигини баён этади. Яъни биринчи оят гувоҳ мусулмон бўлишини шарт қилса, иккинчи оят гувоҳ мусулмон бўлмаслигига ҳам ижозат беради. Бу ўринда икки оятни жамлаш, яъни биринчи оят мутлақ гувоҳлик ҳақида эканлигини ва иккинчи оят эса, сафарда васият қилишдаги гувоҳликка асос эканлигини билиш зарур. Демак, иккинчи оят васият пайтида ва шу каби молиявий муомалаларда мусулмон эмас кишиларнинг ҳам гувоҳ бўлиши жоизлиги ҳақида, биринчи оят эса бундан бошқа нарсалар ҳақидалигини билиш зарур. Яна бу икки оят ҳужжат иккита одил гувоҳ эканлигидан далолат беради. Буни бошқа бир оят ҳам қувватлайди:
وَاسْتَشْهِدُوا شَهِيدَيْنِ مِنْ رِجَالِكُمْ فَإِنْ لَمْ يَكُونَا رَجُلَيْنِ فَرَجُلٌ وَامْرَأَتَانِ – „Сизлар рози бўладиган гувоҳлардан икки эркак кишини, агар икки эркак топилмаса, бир эркак ва икки аёлни гувоҳ қилинглар“. [2:282]
Ваҳоланки, саҳиҳ ҳадисларда ривоят қилинганки, Расулуллоҳ с.а.в. эмикдошликда битта аёлнинг гувоҳлигини қабул қилганлар. Даъвогарнинг қасами билан бирга битта гувоҳ ҳам Расулуллоҳ с.а.в.га кифоя эди. Ибн Аббосдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ с.а.в. қасам ва битта гувоҳ билан ҳукм чиқардилар». Амирал мўминин Алий ибн Абу Толибдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ с.а.в. битта гувоҳ ва ҳақдорнинг қасами билан ҳукм қилдилар». Бу далилларда қарама-қаршилик борга ўхшайди. Аммо диққат билан текширган мужтаҳид биладики, оят гувоҳликнинг тўла миқдорини баён этмоқда. Гувоҳлар камроқ бўлса, уни қабул қилмаслик талаб этилмайди. Қози ҳукм қилиши учун гувоҳлар тўлиқ бўлиши шарт эмас, балки ҳужжат шарт. Хужжат эса ҳақни ифодаловчи нарса. У битта аёлнинг гувоҳлиги ёки ҳақдорнинг қасами билан бир эркакнинг гувоҳлиги бўлиши мумкин. Лекин зинонинг гувоҳлиги каби шаръий нусусда гувоҳнинг миқдори тайин этилган бўлса, шунга асосланади. Яна бир мисол, Расулуллоҳ с.а.в. Уҳуд жангида мушрикларнинг мусулмонлар билан биргаликда жангда қатнашишига кўнмадилар. Айтдиларки: «Биз кофирлардан ёрдам сўрамаймиз». Аммо Ҳунайн жангида мушрикларнинг ёрдамини қабул қилдилар. Бу икки хил ҳукм бир бирига қандай тўғри келади? Мужтаҳид шуни билиши керакки, Расулуллоҳ с.а.в. Уҳуд жангида мушрикларнинг ёрдамини қабул қилмаганларининг сабаби улар байроқларини кўтариб ўзларининг жамоалари билан фаҳрланиб келишган эди. Расулуллоҳ с.а.в. уларни рад этишларининг сабаби мушриклар ўз байроқлари остида, алоҳида давлат сифатида келганларидир. Ҳунайн жангида эса мушриклар мусулмонларнинг байроқлари остида жангга кирганлари учун Расулуллоҳ с.а.в. уларнинг ёрдамларини қабул этдилар. Мана шундай баёнлар билан далиллардаги қарама-қаршиликлар бартараф бўлади. Самъий далилларни ва бу далилларни ёнма-ён қўйиб, таққослашни билиш асосий шарт бўлгани учун, мужтаҳиди мутлақ шаръий ҳукмларнинг манбаларини, унинг қисмларини, исботлаш йўлларини, қандай маъноларга
148-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|